Сирдарёда эркаклар ўз опасини мунтазам ҳақоратлаб келгани маълум бўлди

Сирдарёда эркаклар ўз опасини мунтазам ҳақоратлаб келгани маълум бўлди

Орамизда миллий қадриятларимизга зид равишда меҳр-оқибат ипини узган инсонлар ҳам учраб туради.

Мирзаобод туманида яшовчи ака-ука С.Р. ва О.З. лар опаси П.А. га нисбатан руҳий тазйиқ ўтказиб, мунтазам равишда ҳақорат келиб келган. Пичоқ бориб суякка тақалгач, аёл Мирзаобод тумани ИИБга мурожаат қилди.

Туман ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспектори, лейтенант Д.Ғанибоева томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган П.А.га 30 кун муддатга ҳимоя ордери берилди.

Фуқаролар С.Р ва О.З. ларга белгиланган чекловларга риоя қилинмаган тақдирда келиб чиқадиган жавобгарлик масалалари тушунтирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!