Сирдарёда Ер ресурсларини ноқонуний талон тарож қилиниши билан боғлиқ жиноий ҳолат аниқланди

Сирдарёда Ер ресурсларини ноқонуний талон тарож қилиниши билан боғлиқ жиноий ҳолат аниқланди

Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида «телеграм» ижтимоий тармоғида “З» исмли шахс Боёвут тумани, 2-Боёвут СИУ, 4-бўлимида жойлашган аҳоли томорқа ерлари тоифасига кирувчи 25 сотих бўш ер майдонини ҳар бир сотихини 3.000.000 сўмдан жами 75.000.000 сўмга ҳисоблаб турар жой қуриш ва ҳужжатларини келгусида туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш шарти билан олдиндан аванс (бўнак) тариқасида 4.000 АҚШ долларидаги кимёвий ишлов берилган пулларни Гулистон шаҳрида жойлашган марказий автотураргоҳда олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олиниб тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро З.Хга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!