Сирдарёда чиройли авторақам онлайн аукционда 100 миллион сўмдан ошиқ нархга сотилди

Сирдарёда чиройли авторақам онлайн аукционда 100 миллион сўмдан ошиқ нархга сотилди

Сирдарё вилоятига тегишли бўлган 20 | 002 OOO чиройли авторақами 18 январь куни ўтказилган онлайн савдоларда 100 миллион сўмдан ошиқ нархга сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси "Товар-хом ашё биржаси" ходими томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.

Қайд этилишича, мазкур авторақамнинг бошланғич нархи 66 900 000 сўм бўлган. Якуний натижаларга кўра 97 674 000 сўм бўлган ва 5% авторақам нархига қўшимча воситачилик йиғими ҳам тўланган. Жами нархи 102 миллион сўмдан ошган.

Маълумот ўрнида, мазкур авторақамни ким ҳарид қилганлиги тўғрисида хабар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, чиройли авторақамларнинг онлайн-аукциони Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси кўмагида avtoraqam.uzex.uz сайтида ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!