Сирдарёда бир оилага зўрлик ишлатган босқинчилар қўлга олинди

Сирдарёда бир оилага зўрлик ишлатган босқинчилар қўлга олинди

2017 йил 23 июль куни бир нечта номаълум шахс Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи А.Х.нинг уйига бостириб кириб, унинг турмуш ўртоғи С.А. ва 13 ёшли қизи Я.М.ларнинг оғиз ва қўлларини боғлаб, 350 млн. сўм пулларни полиэтилен сумкаларга жойлаб кетаётганларида, ушбу уйга яқин жойда тарвуз сотаётган А.Х.нинг акаси У.Х. номаълум шахсларни кўриб қолади. У.Х. уларни тўхтатмоқчи бўлганида, уни уриб, тан жароҳат етказиб, 35 504 000 сўм пул бўлган сумкани ташлаб, воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни аввалги содир этган жинояти учун ушланган, вақтинча Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи С.Ж. билан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, С.Ж. босқинчилик жиноятини жиноий шериклари Ж.А., Ж.Э., Ш.С. ҳамда А.И.лар билан бирга содир этганликлари аниқланди ва улар ушландилар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!