Сирдарёда 9-синф қизлари муштлашгани маълум бўлди

Сирдарёда 9-синф қизлари муштлашгани маълум бўлди

Ижтимоий тармоқларда икки қизнинг жанжали тасвирга туширилган видео тарқатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан "Замон" Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси ахборот хизмати ходими Ориф Мирзиёев билан боғланди.

Маълум қилинишича, ушбу видео 2020 йилнинг феврал ойида Сирдарё вилояти 5- умумтаълим мактабида олинган. Видеодаги воқеалар дарс жараёнидан сўнг мактаб ҳудудидан ташқарида, 9-синф ўқувчилари орасида олинган.

Мазкур воқеа юзасидан ўқувчилар ўртасидаги тушунмовчиликларни бартараф этиш учун ўз вақтида зарур чоралар кўрилган, туман ҳокимлиги мутасаддилари, мактаб маъмурияти, маҳалла ходимлари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш учун қизлар билан профилактик суҳбатлар олиб борилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!