Сирдарёда 21 ёшли аёл собиқ жиноятчи томонидан ўлдирилди

Сирдарёда 21 ёшли аёл собиқ жиноятчи томонидан ўлдирилди

Жорий йилнинг 18 июнь куни вақтинча Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ижарада яшаган 21 ёшли Ў.А. исмли аёлнинг жасади қотиллик аломатлари билан уйидан топилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳума Ў.А.нинг таниши Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 26 ёшли А.И. рашк оқибатида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!