Сирдарёда 12 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 3.000 АҚШ доллари олаётган шахс қўлга олинди

Сирдарёда 12 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 3.000 АҚШ доллари олаётган шахс қўлга олинди

Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга кўра (исми-шарифи шартли ўзгартирилган) фуқаро Шокиржон Ҳайдаров бир неча йиллардан буён оила аъзолари билан биргаликда мавсумий деҳқончилик ишлари билан шуғулланиб, жорий йил ҳам деҳқончилик қилиш мақсадида экин ер майдони излаб юрган вақти Мирзаобод тумани, яшовчи «Нодиржон» исмли шахс билан танишиб қолган.

Ўзаро суҳбатлари чоғида, унга доимий фойдаланиш учун экин ер майдонлари олишга ёрдам қилишини, бу масалада Мирзаобод тумани ҳокимлигида ишловчи ходимлар билан яқин алоқада бўлганлиги боис масъуллар орқали унинг номига 12 гектар экин ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 3.000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилган.

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, вилоят прокуратураси Ер ресурсларини талон-тарож қилинишини олдини олиш бўлими масъул ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган «Назорат остида олиш» тезкор қидирув тадбир натижасида фуқаро Шокиржон Ҳайдаровдан қўштирноқ ичидаги қаҳрамонимиз Нодиржон танишлари орқали деҳқончилик учун ер майдонини унинг номига қарор чиқартириб беришни ваъда қилиб, 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги кимёвий ишлов берилган пулларни Гулистон шаҳар ҳудудидаги автотураргоҳда олган вақти далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!