Сингапурлик миллиардернинг қизи Мўғулистонда бошпанасиз одамларга ўтовлар ҳадя қилди

Сингапурлик миллиардернинг қизи Мўғулистонда бошпанасиз одамларга ўтовлар ҳадя қилди

Сингапурлик миллиардер Питер Лимнинг меросхўри, 27 ёшли Ким Лим Мўғулистонга ташриф буюргач, бу ердаги бошпанасиз одамларга ёрдам беришга қарор қилди, деб ёзадиTengrinews. У эҳтиёжмандларга ўтовлар ҳадя қилди.

Сингапурнинг The New Paper газетасига берган интервьюсида бизнесменнинг қизи Мўғулистондаги уйсизлар ҳақида ҳужжатли фильм кўрганидан кейин, унда ёрдам бериш истаги пайдо бўлганини айтди. Қизнинг сўзларига кўра, у она сифатида айниқса қашшоқ туманларда яшовчи болаларга ғамхўрлик қилиш муҳимлигини тушунади.

«Она бўлгач, болалар барча нарсада бизга қарам эканлигини ва улар учун болаликнинг яхши ўтиши жуда муҳим эканлигини англадим», — деди у.

Питер Лим бизнес-магнат ва филантроп бўлиб, 2016 йилда Сингапурнинг энг бой одамлари рейтингида 11-ўринни эгаллаган, унинг давлати 2,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!