Синдзо Абэ ишончни оқлай олмагани учун ўз халқидан кечирим сўради

Синдзо Абэ ишончни оқлай олмагани учун ўз халқидан кечирим сўради

Япония бош вазири Синдзо Абэ бир қатор можаролардан кейин унга ва унинг ҳукуматига ишонч йўқолгани учун ўз халқидан кечирим сўради. Абэ миллий парламентнинг навбатдаги сессияси тугагани муносабати билан ўтган матбуот анжуманда кечирим сўради. 

Бош вазир унинг ҳукумати охирги йиллар аралашиб қолган можаролар бошқа қайтарилмаслиги учун барча зарур ишни қилишга ваъда берган.

Аввалроқ Япония парламенти қуйи палатаси 6 та мухолиф партия томонидан кўриб чиқишга киритилган, ҳукуматга ишончсизлик таклифини рад этган. 

Охирги икки йил давомида Абэ ҳукумати бир қатор можаролар марказида қолган. Бу можаролардан асосийларидан бири давлат ерини Абэнинг рафиқаси билан боғланган ташкилотга анча камайтирилган нархда сотилгани ҳақидаги ҳужжатларнинг молия вазирлиги томонидан сохталаштирилгани билан боғлиқ. Яна бир йирик можаро янги ветеринар таълим муассасасининг ташкил этилиши билан боғлиқ бўлиб, унда шахсан бош вазир ёрдам беришда гумон қилинган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!