Сигир ахлати ва пешоби: Ҳиндистонда коронавирусга қарши ғалати "даво"дан фойдаланилмоқда (ФОТО)

Сигир ахлати ва пешоби: Ҳиндистонда коронавирусга қарши ғалати "даво"дан фойдаланилмоқда (ФОТО)

Ҳиндистонлик шифокорлар сигир гўнгидан коронавирусга "даво" сифатида фойдаланишдан огоҳлантирмоқда. Шифокорлар нажасни ишлатиб, одамлар бошқа юқумли вирусларни юқтириш хавфи борлигидан огоҳлантирмоқдалар.

Коронавирус пандемияси Ҳиндистонни вайронага айлантирди. Aйни пайтда мамлакатда 22,66 миллион одам вирус юқтирган ва 246 116 ўлим қайд этилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳақиқий рақамлар 5-10 баравар кўп бўлиши мумкин. Касалхоналарда ва крематорияларда жойлар етишмаслиги, шунингдек, шамоллатиш аппаратлари ва дори-дармонларнинг етишмаслигидан кўпчилик ўлмоқда.

Ҳиндистоннинг ғарбий Гужарат штатида баъзилар ҳафтада бир марта таналарини сигир гўнги ва сийдик билан "қоплаш" учун сигирларнинг бошпаналарига борадилар, бу уларнинг коронавирусга қарши иммунитетини оширади ёки тузалишига ёрдам беради, деб умид қиладилар.

Сигир ахлати ва пешоби: Ҳиндистонда коронавирусга қарши ғалати "даво"дан фойдаланилмоқда (ФОТО)

Сигир ахлати ва пешоби: Ҳиндистонда коронавирусга қарши ғалати "даво"дан фойдаланилмоқда (ФОТО)

Индуизмда сигир муқаддас ҳайвон ҳисобланади ва ҳиндулар асрлар давомида сигирнинг тезагини шифобахш хусусиятларга эга деб ҳисоблаб, ибодат маросимларида фойдаланиб келишган.

"Сигир гўнги ёки сийдиги CОVID-19га қарши иммунитетни кучайтириши тўғрисида аниқ илмий далиллар йўқ, бу шунчаки эътиқодга асосланган", – дейди Ҳиндистон Миллий тиббиёт ассоциацияси раҳбари Ж. A. Жаялал.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!