Сигарет ёқиб олиш учун олов борми...?!

Сигарет ёқиб олиш учун олов борми...?!

Тошкент шаҳар. 2022 йил 2 октябрь куни Чилонзор тумани 2-мавзесида яшовчи 36 ёшли М.М. Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 01:00 ларда у Чилонзор тумани 2-Катта Чилонзор МФЙ ҳудудида айланиб юрган вақтида, уни 2 нафар номаълум шахс тўхтатиб, сигарет ёқиб олиш учун олов сўраш баҳонасида тўсатдан уриб тан жароҳат етказган ҳолда, унинг ёнида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung А6” русумли телефон аппарати ва 1 дона пластик карталарини олиб қўйишиб, ҳодиса бўлган жойидан қочиб кетганликлари, ушбу 2 нафар номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи 25 ёшли з.И. ва Фарғона вилоятида яшовчи 18 ёшли Д.Б.лар содир содир этганлиги аниқланган. “Samsung А6” русумли телефон аппарати эса ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.И. ва Д.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “В” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланишган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!