Сифатсиз ва инсон саломатлиги учун зарарли бўлган товар моддий бойликлари йўқ қилинди

Сифатсиз ва инсон саломатлиги учун зарарли бўлган товар моддий бойликлари йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан юртимиз ҳудудига фуқаролар ва айрим тадбиркорлар томонидан ноқонуний олиб кирилаётган ва тегишли ҳужжат ҳамда рухсати мавжуд бўлмаган маҳсулотлар суд қарорларига асосан йўқ қилиниши таъминланмоқда.

Жорий йилда, бошқарма томонидан мазкур тоифадаги жами 1 млрд. 912 млн. 506 минг сўмлик шундан, 469 млн. 300 минг сўмлик маиший техника, 988 млн. 378 минг сўмлик алкоголь, 414 млн. 527 минг сўмлик тамаки ҳамда 644 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва 377 млн. 856 минг сўмлик бошқа турдаги истеъмолга яроқсиз товар моддий бойликлари белгиланган тартибда йўқ қилиш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Термиз тумани Каттақум массивида жойлашган махсус полигонда жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамкор ташкилотлар ва холислар иштирокида 10 турдаги жами 337 млн. сўмлик истеъмолга яроқсиз дори воситалари ва тамаки, алкоголь маҳсулотлари белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли қарорига асосан давлат даромадига ўтказилиши белгиланган мол-мулкларнинг арзонлаштирилган савдо дўконлари орқали сотилишидан келиб тушган маблағлар ҳисобидан 679 млн. 731 минг сўмлик маблағлар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” махсус жамғармаларига ўтказиб берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!