Сифатли музқаймоқни қандай тўғри танлаш керак?

Сифатли музқаймоқни қандай тўғри танлаш керак?

Музқаймоқ ёз фаслида кўпчиликнинг севимли егулиги. Аммо, уни харид қилаётганда нималарга эътибор қаратиш керак?
Сифатли ва табиий маҳсулотлардан тайёрланган музқаймоқ шунчаки кўп калорияли егулик бўлиб қолмасдан, балки фойдали кислоталар, витаминлар, минераллар ва моддалар алмашинувини яхшиловчи ферментларга бой бўлиши мумкин.
Ташқи кўриниши: синган, букилган, умуман шакли бузилган музқаймоқ катта эҳтимол билан такроран музлатилган бўлади. Демак, у музлаткичда нотўғри сақланган ва унда бактериялар тўпланган бўлиши мумкин. Микроблар эса заҳарланишга сабаб бўлади.
Ёрлиғи: агар маҳсулот ёрлиғида “ўсимли ёғи ва қаймоқдан тайёрланган”, “ўсимлик ёғили сутдан тайёрланган” каби ёзувлар бўлса, бу музқаймоқни истеъмол қилмаган маъқул. Бу табиий сут ўрнига, маҳсулотга ўсимлик ёғи (катта эҳтимол билан пальма ёғи) қўшилган деганини билдиради.
Таркиб: сифатли музқаймоқдаги ёғ ҳақиқий сутдан олинган бўлиши керак. Табиий пломбирнинг ёғлилик даражаси 12 % дан кам бўлмаслиги зарур. Стабилизаторлар ҳам табиий: агар-агар ёки желатин бўлиши керак. Табиий пломбирда сув бўлмайди. Маҳсулотлар таркиби рўйхати эса сутдан бошланиши керак.
Шунингдек таркибида тетразин, каррагинан, натрий карбоксиметилцеллюлоза моддалари бўлган музқаймоқни асло истеъмол қилмаслик керак. Одатда бу қўшимча моддалар Е102, Е466, Е407 кодлари тагида яширинган бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!