Швейцария ҳам ота-бола Лукашенколарга қарши санкцияларни жорий этди

Швейцария ҳам ота-бола Лукашенколарга қарши санкцияларни жорий этди

Швейцария Федерал кенгаши Беларусь президенти Александр Лукашенко ва яна 14 кишига қарши санкцияларни қабул қилди.

Чекловлар 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 22:00 дан кучга кирган. Швейцария Беларусь амалдорларининг молиявий активларини музлатиб қўйган ва уларнинг мамлакатга кириши ёки транзит орқали ўтиши тақиқланган.

Санкцияга учраганлар рўйхатидан Лукашенодан ташқари, унинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланган ўғли Виктор Лукашенко ҳам ўрин олган.

Шундай қилиб, Швейцария Европа Иттифоқи томонидан 6 ноябрь куни қабул қилинган қарорни қўллаб-қуввалаган. Шунингдек, ЙИ Беларусга қурол-яроқлар етказиб берилишига қўйилган эмбаргони узайтирган эди.

Аввалроқ Александр Лукашенконинг Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ташкил қилинадиган барча тадбирларда иштирок этиши тақиқланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!