Швециядаги қамоқхонада сақланаётган Оқиловга маҳбус ҳужум қилган

Швециядаги қамоқхонада сақланаётган Оқиловга маҳбус ҳужум қилган

Стокгольмда теракт уюштиришда айбланиб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловга қамоқхонада маҳбуслардан бири ҳужум қилгани тўғрисида РИА Новости ахборот бермоқда.

"Uz24.uz" нашрининг хабар беришича, воқеа ўтган ҳафтада хавфсизлик даражаси юқори бўлган Кумла қамоқхонасида юз берган. Оқиловга ноқонуний тарзда қурол сақлагани учун тўрт йилга қамалган 24 ёшли маҳбус  ҳужум қилган. У Оқилов сақланаётган камерага кирган ва эшикни ичкаридан беркитиб олган.

Шундан сўнг, ичкаридан бақир-чақир ва зарба товушлари эшитилган. Соқчиларнинг кўрсатма беришларича, улар ичкарига киришганида маҳбус ерда ётган Оқиловга зарба бераётган бўлган.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланди. Ҳужум қилган маҳбус изоляция бўлимига жойлаштирилган, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 7 апрелда Стокгольм марказидаги йўловчилар юрадиган кўчаларнинг бирида юк машинаси одамлар устига қараб бостириб борган. У 500 метрдан зиёд масофани босиб ўтгач, Ahlens савдо маркази биносига бориб урилган. Беш киши ҳалок бўлган, 15 киши турли даражадаги жароҳатларни олган. Стокгольм ҳукумати рўй берган воқеани теракт деб тан олган.

Терактни содир этганликда Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов айбланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!