Швецияда йирик ўрмон ёнғинлари ўчирилмайди

Швецияда йирик ўрмон ёнғинлари ўчирилмайди

Швецияда бутун мамлакат бўйлаб 50 дан ортиқ ўрмон ёнғини қайд этилди. Уларнинг баъзилари жуда йирик бўлиб, ўт ўчирувчилар уларни бартараф эта олмаяпти. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди

Хабар берилишича, мураккаб ёнғинлар ҳолатида ўт ўчирувчилар аланганинг тарқалишига йўл; қўймасликка уринмоқда. Шу билан бир вақтда, улар иссиқ ҳавонинг ўзгариши уларнинг ишини енгиллаштиришига умид қилмоқда.

Таъкидланишича, мамлакатда ўта иссиқ ҳаво якунлангунча бир неча ҳафта ўтиши мумкин.

Ўрмон ёнғинлари Швеция қутқарув хизматлари учун энг йирик чақирувлардан бири бўлди. Уларга офатга қарши курашиш учун техника ва ишчи кучи етишмаяпти. Мамлакат бош вазири фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Йирик ёнғинлар Стокгольмдан бир неча километр шимолда давом этмоқда. Мамлакат марказида бир нечта қишлоқ эвакуация қилинган.

Manba: daryo.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!