Швецияда азонни тақиқлаш рад этилди

Швецияда азонни тақиқлаш рад этилди

Швециянинг Блекинге вилояти маъмурияти “Швед демократлари” ва “Насроний демократлар” партияларининг маҳаллий масжиддаги азонни тақиқлаш талабини рад этди. Бу ҳақда azan.kz хабар бермоқда.

Вилоят маъмуриятининг таъкидлашича, на “Швед демократлари”, на “Насроний демократлар” азоннинг жамиятда нотинчлик келтириб чиқаришини исботлаб бера олмайди, шундай экан, азоннинг тақиқланиши учун сабаб йўқ.  

“Швед демократлари” партияси вакиллари эса азон швед жамиятига хос эмаслигини, шунинг учун тақиқланиши кераклигини иддао қилмоқда. Бунга жавобан Блекинге вилояти маъмурияти азоннинг қонунларга зид эмаслигини билдириди.

Azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!