Швеция суди ҳижобга қарши тақиқни бекор қилди

Швеция суди ҳижобга қарши тақиқни бекор қилди

Швеция суди ушбу тақиқ конституцияга зид деб, мактабларда мусулмонларнинг барча турдаги бош кийимларини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бекор қилган.

Скуруп шаҳар кенгаши 2019 йилда 13 ёшгача бўлган талабалар учун ҳижобни тақиқлаган эди. Ушбу қарор мазкур шаҳарда кўплаб норозиликларга сабаб бўлган. Швециядаги Prästamosseskolan мактабидаги мусулмон бўлмаган ўқитувчилар ҳам қарорга қарши бўлишган. Уларнинг аксарияти ҳаттоки мусулмон талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабга ҳижобда борган эди.

TRT World хабарига кўра Мальмё маъмурий апелляция суди Скуруп шаҳар кенгашининг қарори конституцияга зид эканлиги тўғрисида баёнот эълон қилган. Суд фикрига кўра, тақиқ Конституциянинг дин эркинлиги тўғрисидаги қоидаларига ва Европа конвенциясига зид бўлган.

Бугунги кунда мусулмонлар жамияти Швеция умумий аҳолисининг 8,1 фоизини ташкил қилади. Pew Research Center маълумотларига кўра, 800 мингга яқин диндор бу мамлакатни ўз уйи деб атайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!