Швеция бош вазири: Қуръонни ёқиш мусулмонларга нисбатан ҳурматсизликдир

Швеция бош вазири: Қуръонни ёқиш мусулмонларга нисбатан ҳурматсизликдир

Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида Қуръонни ёқиш ҳаракати мусулмонларга нисбатан ҳурматсизликдир, деди Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон.

Сўз эркинлиги демократиянинг асосий қисми, дейди у, лекин қонуний бўлган нарса "мувофиқ эмас".

"Муқаддас китобларни ёқиш - бу чуқур ҳурматсизликдир", деб ёзди Кристерссон Twitter'да.

Швеция бош вазири бу провокациядан хафа бўлган барча мусулмонларга ҳамдардлик билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!