Шведларнинг 50% дан ортиғи маҳаллий CОVID-19 стратегиясини қўллаб-қувватламаяпти

Шведларнинг 50% дан ортиғи маҳаллий CОVID-19 стратегиясини қўллаб-қувватламаяпти

Шведларнинг аксарияти коронавирусга қарши кураш бўйича миллий стратегиянинг тўғрилигига ишонмаяпти.

Бу ҳақда “Dagens Nyheter” томонидан хабар берилди.

«Ipsos» томонидан ўтказилган сўровноманинг кўрсатишича, маҳаллий ҳокимият органларининг пандемияга қарши жавоб бериш қобилиятига ишонадиган мамлакат аҳолисининг улуши 55% дан (октябрь) 42% гача (ноябрь) тушиб кетган.

Бундан ташқари, шведларнинг 82%и соғлиқни сақлаш тизимининг мавжуд юкни енгиш қобилиятига шубҳа билан қарашмоқда.

«Ipsos» таҳлилчиси Никлас Калленбринг таъкидлашича, коронавирус ҳолатларининг кўпайиши ва расмийлар томонидан кўрилган чоралар аҳоли орасида хавотирнинг кучайишига олиб келган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Швецияда 236 мингта CОVID-19 ҳолати қайд этилган, 6,6 минг киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!