Шварценеггер Европа етакчиларига: "Қўлимиз қонга беланган"

Шварценеггер Европа етакчиларига: "Қўлимиз қонга беланган"

Голливуд актёри ва Калифорния собиқ губернатори Арнолд Шварценеггернинг таъкидлашича, Москвадан энергия ресурсларини сотиб олиш аслида Россиянинг Украинага бостириб киришини молиялаштиришни англатади.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошланган дастлабки икки ойда Россия армияси Украинага қарата 7,7 миллиард евролик 1300 та ракета отган, Европа эса шу вақт ичида Москвага нефть ва газ учун жами 44 миллиард евро тўлаган.

Шварценеггер Австриядаги иқлим бўйича конференцияда видео боғланиш орқали сўзлаган нутқида: "Қўлимиз қонга беланган, чунки биз урушни молиялаштирмоқдамиз", деб таъкидлади.

"Биз қазиб олинадиган ёнилғига қарамликдан халос бўлиш учун ҳамма нарса қилишимиз керак", — дея қўшимча қилди актёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (4 )

    Qurbanov
    bitta aql senda bor ekanda qolganlar bilmayotgan edi Nima qilayotganini
    Special
    Qo'lingiz desa maqsadga muvofiq
    Оддий инсон
    Бу акилли булганида биров йозган нагмага уйнамас эди .хамма уз ишини устаси булгани макул
    Jahongir
    😂😂😂😂