"Шўртангазкимё" мажмуаси ишчиси талончилар ҳужумига учради

"Шўртангазкимё" мажмуаси ишчиси талончилар ҳужумига учради

2019 йил 4 февраль куни Қарши шаҳрида фуқаролар А.К., Ш.А., Э.Н. ва Н.Ш.лар Шўртангазкимё мажмуаси ишчиси У.А.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 505 000 сўм пули ва IPhone мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида маълум қилинди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахслар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!