Шуманайда ҳайдаб қочилган автомашина бўлакларга бўлинган ҳолда дала майдонига кўмиб юборилган

Шуманайда ҳайдаб қочилган автомашина бўлакларга бўлинган ҳолда дала майдонига кўмиб юборилган

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида яшовчи Г.К.нинг уйи олдидаги қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилмоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шуманай туманида яшовчи, Т.К. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган ва олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Т.К. автомашинани дала майдонига олиб бориб бўлакларга бўлиб кўмиб юборганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: kruz. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!