Шукурулло Исроилов 22 йил аввал маст ҳолдаги милиция ходимини уриб юборгани ҳақида сўзлаб берди

Шукурулло Исроилов 22 йил аввал маст ҳолдаги милиция ходимини уриб юборгани ҳақида сўзлаб берди

Таниқли сўз устаси Шукурулло Исроилов «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар» кўрсатувида 22 йил аввал милиция ходимини машинасида уриб юборгани, ҳодиса оқибатида жабрланувчи вафот этгани ҳақида сўзлаб берди.

«1999 йили машинада келаётганимда маст ҳолатдаги милиция ходими йўлимга чиқиб кетиб, урилиб, айланиб, боши билан тушган асфальтга. Дарҳол машинага ортиб, касалхонага олиб борганман. Ўша ерда вафот этган. Энди бу фалокат, ҳеч ким кўчага ўламан деб чиқмайди. Унинг айби ичганида бўлган. Келаётганимда чайқалиб, йўлимга чиқиб кетиб қолган. Энди тақдири шунақа экан. Унинг аёлига қараганман, улар асли вилоятдан бўлган. Тошкентга прописка қилиб берганман, уй олиб берганман. Ташлаб қўймаганман. Болалари катта бўлиб қолди ҳозир. Шу пайтгача боқиб, рози-ризолик қилганмиз», — дейди сўз устаси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!