Шуҳрат Ғаниев: "Қизингни берворасан, шу билан қутуласанми?"

Шуҳрат Ғаниев: "Қизингни берворасан, шу билан қутуласанми?"

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев баъзи оталар қизларини турмушга беришда шошма-шошарликка йўл қўйиши оилалар ажримига таъсир қилишини айтиб ўтди. У бу ҳақда журналистлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Анжуманда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ажримлар масаласига тўхталиб ўтар экан, турли урф-одатлар оилаларни бузилишига таъсир қилишини мисол қилиб келтирди.

«‘Қизим 24 ёшга кириб қолди, узатадиган вақти келди. Қари қиз бўлиб қоляпти, тезроқ куёвга беришим керак’ дейди баъзи бир оталар. Ия, тўхта, кимга берасан десангиз, ‘Ҳа энди, бервораман–да’ дейди. Қизингни берворасан, шу билан қутуласанми? Қизинг 24 ёшга кириб қолган бўлса, ўзи қандай ҳунари бор деб сўрасангиз, ‘Қизим олий маълумотли, дипломи бор’ дейди. Тўхтаб тур, сени қизинг билан нима ишинг бор, ўзига қўйиб бер. Амалдаги қонунлар, бошқаси бор. Мана шунақа ҳар хил урф-одатларимиз ҳам оилаларга таъсир қиляпти. Шунинг учун бу жуда мураккаб масала», – деди Ғаниев

Унинг қўшимча қилишича, одамларга ниманидир тушунтириш учун инсон бадиий адабиёт ўқиган бўлиши ва ҳаётда кўп нарсани тарозига сола билиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!