Шуҳрат Ғаниев энди вилоят ҳокими эмас! Унинг янги иш жойи маълум бўлди

Шуҳрат Ғаниев энди вилоят ҳокими эмас! Унинг янги иш жойи маълум бўлди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Мадаминович бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Effect.uz манбасининг маълум қилишича, Ғаниев бунгача Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев ўрнига тайинланган. Тайинлов бугун бўлиб ўтган ёпиқ сессияда амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, марҳум Ўктам Барноев коронавирусдан даволаниб чиққанидан сўнг инсульт кузатилган. Шундан кейин у даволаниш ва бош миясида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Германияга олиб кетилган ва ўша ерда даволаниш вақтида оламдан ўтган.

Шуҳрат Ғаниев ўрнига қайси ҳоким сайланиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, Шуҳрат Ғаниев ҳоким сифатида 2012 йилдан бери фаолият олиб бораётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шуҳрат Ғаниевнинг ишдан кетгани ва унинг ўрнига Аҳадбек Ҳайдаров тайинлангани айтилган эди. Балки ушбу тайинлов энди амалга ошиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!