Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Депутатлар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзодини маъқуллади.

«2020 йил 25 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Шуҳрат Ғаниев номзодини кўриб чиқдилар.

Халқ вакиллари томонидан Шуҳрат Ғаниев номзоди маъқулланди», дейилади Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарида.

Номзод депутатлар томонидан маъқуллангач, президентнинг лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарори билан расман ҳукумат аъзосига айланиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!