Шри-Ланкадаги теракт қурбонлари 290 кишига етди

Шри-Ланкадаги теракт қурбонлари 290 кишига етди

Якшанба куни Шри-Ланкада меҳмонхоналар ва черковларда портлашлар содир этилиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 290 нафарга етди. Бу ҳақда Анадолу хабар берди.

Шри-Ланка полицияси матбуот котиби Роуэн Гонасекера берган баёнотга қараганда, қурбонлар сони 207 нафардан 290 нафарга етган ва жароҳатланганлар сони 500 дан ошган.

Хавфсизлик органлари ҳужумлардан кейин 24 кишининг ҳибсга олинганини эълон қилди ва ҳужумларда иштирок этган шахсларнинг кимлиги ҳақида ҳеч қандай баёнот бермади.

Шри-Ланка Ташқи ишлар вазирлиги терактда 37 хорижий давлатлар фуқаролари вафот этганини айтган. Улар орасида Туркиядан 2 нафар, Британиядан 3 нафар ва Ҳиндистондан 3 нафар фуқаро борлиги аниқланган. Қолган 25 кишининг шахси ҳали тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча мамлакат пойтахти Коломбо ҳамда Негомбо ва Баттикалоа шаҳарларида жами саккизта портлаш юз берди. Терактларда католик черковлари ва ҳашаматли меҳмонхоналар нишонга олинган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!