Шри-Ланка ўз тарихида биринчи марта ташқи қарзини тўламади

Шри-Ланка ўз тарихида биринчи марта ташқи қарзини тўламади

Мамлакатда ҳамма нарса тугади: пул, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон.

Расмийлар давлат хизматчиларига ишга бормасликка рухсат берди, фуқаролардан эса ёқилғи қуйиш шохобчалари олдида навбатда турмаслик сўралди.

Аҳолининг норозилиги кучайиб бормоқда, шаҳарни норозиликларнинг янги тўлқини қамраб олди.

Эслатиб ўтамиз, Шри-Ланка 12 апрель куни оғир дефолтга йўл қўймаслик учун 35 миллиард долларга яқин ташқи қарзни тўлашни тўхтатиб қўйишини эълон қилди. Коломбо узоқ вақтдан бери жиддий молиявий стресс остида эди ва унинг сабаблари турлича талқин қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!