Шри-Ланка: Ўғиллари ҳам қурбон бўлган терактни олигарх ота уюштирганмиди?

Шри-Ланка: Ўғиллари ҳам қурбон бўлган терактни олигарх ота уюштирганмиди?

Шри-Ланка ҳукумати мамлакатдаги энг бой одамни бир қатор террорчилик ҳужумларини тайёрлашда гумон қилиб қўлга олди.

Расмий маълумотларига кўра, олигархнинг икки ўғли ҳам ўзлари 21 апрел куни маҳаллий меҳмонхоналарда уюштиришган портлашларда ҳалок бўлишган. Маълум қилинишича, Муҳаммад Юсуф Иброҳим ҳозир қамоқда. У мамлакатда зираворлар тайёрлаш бўйича энг йирик корхона эгаси ҳисобланади.

Маълумот учун, унинг ўғиллари Имсат Аҳмад Иброҳим ва Илҳом Аҳмад Иброҳим аввал ҳам Коломбо шаҳридаги икки меҳмонхонада юз берган портлашнинг сабабчилари бўлишган эди. Полииия олигархнинг террор ҳужумига тайёргарлик кўришда ўғилларига ёрдам бериши мумкинлигидан шубҳа қилмоқда.

Шри-Ланкада бир қатор террорчилик ҳужумларига алоқадорликда гумон қилиниб, 70 дан ортиқ одам қўлга олинди. Уларнинг айблари билан 359 киши ҳалок бўлди, яна 521 одам жароҳат олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!