Шойгу ўзбек ҳарбийларини тақдирлади

Шойгу ўзбек ҳарбийларини тақдирлади

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари иштирокчиларини тақдирлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

Подполковник Марат Зарипов, сержант Ғайратжон Донаев ва оддий аскар Нурбек Исмоилов "За укрепление боевого содружества" медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ҳам медаль билан тақдирланди.

Бу йилги “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида Ўзбекистон ҳарбий контингенти ҳам иштирок этмоқда. Ушбу машғулотда Марказий Осиё минтақасида халқаро терроризмга қарши курашиш вазифаларини ҳамкорликда бажариш бўйича комплекс машқлар амалга оширилади. Унда Ўзбекистон вакиллари Тожикистон ҳарбийлари билан биргаликда шартли равишда ўз миллий ҳудудларида ҳаракат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!