Шовотлик ўқувчи бахтсиз ҳодисага учради. Суғурта ёрдам берадими?

Шовотлик ўқувчи бахтсиз ҳодисага учради. Суғурта ёрдам берадими?

Ўн ёшли мактаб ўқувчиси Дилхуш Жуманазаров уйининг ҳовлисида йиқилиб, қўлини синридиб олди. У тан жароҳати туфайли туман марказий шифохонасида жарроҳлик амалиётини бошдан ўтқазишига тўғри келди. Маълум бўлишича, Дилхуш бахтсиз суғуртадан суғурталанган. “Ўқувчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш” полисига асосан жарроҳлик амалиёти харажатлари “Ўзагросуғурта” AЖ Шовот тумани бўлинмаси томонидан тўлаб берилди.

 — Ўйинқароқлик унинг тенқурларига хос. Aлбатта, ҳеч ким ўз боласи билан бахтсиз ҳодиса юз беришини истамайди. Бундай пайтда ҳар бир онани боланинг саломатлиги хурсанд қилади, асло харажатларнинг қоплангани эмас. Бироқ баъзида она-ота борини бергани билан касалхона ва дори-дармон харажатларини қопланмаслиги мумкин. Шундай экан, фарзандлар соғлиги учун барча ота-оналар суғурта хизматларидан кенг фойдаланишларини тавсия этардим. Зеро, суғурта яқинларингизга ёмонлик тилаш эмас, уларга яхши бўлишини кафолатлаш демакдир, — дейди Дилхушнинг онаси Ойшажон Холметова. 

“Ўзагросуғурта” AЖ Хоразм вилояти филиали томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят миқёсида жами 185 та бахтсиз ҳодиса юзасидан 53 миллион сўмга яқин суғурта тўловлари амалга оширилган.

Жорий йилнинг шу кунига қадар Жамият филиали барча суғурта турлари бўйича 756 миллион сўмдан ортиқ тўловни амалга оширганлигини қайд этиш жоиз.

Ҳозирда “Ўзагросуғурта” AЖ Хоразм вилояти филиали аҳолига 100 дан ортиқ суғурта хизматлари кўрсатиб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!