Шовотлик “ихтисослашган” ўғри

Шовотлик “ихтисослашган” ўғри

Ойдин маҳалласида истиқомат қилувчи Маҳмуд Исломовнинг хонадонида ўғрилик жинояти содир бўлди. Номаълум шахс ушбу хонадон эгаларининг уйида йўқлигидан фойдаланиб, ётоқхонада турган 300 минг сўмлик “Prima” русумли телевизорини олиб кетади.

Орадан кўп ўтмай тумандаги К. Раҳимов маҳалласида яшовчи Мирали Нуриддиновнинг уйида ҳам худди шундай жиноят юз беради. Бу сафар  ўғри хонадоннинг орқа томонидаги дераза орқали ичкарига кириб, у ердаги 3 миллион 500 минг сўмлик “Smart” русумли телевизор ҳамда 200 минг сўмлик адёлни ўғирлаб кетган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу ўғриликларни шовотлик К. Ҳумоюн содир этганлиги аниқланди.  Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!