Шотландияда антиқа дизайндаги масжид қурилмоқда

Шотландияда антиқа дизайндаги масжид қурилмоқда

Шотландиянинг Перта шаҳридаги мусулмонлар жамоаси шаҳардаги биринчи янги масжид қурилишини бошлади. 

Масжид лойиҳаси Makespace Architects компанияси томонидан тайёрланган бўлиб, у ерда Ислом ва британ архитектураси уйғунлашади.

Уч қаватли масжиднинг ташқи кўриниши анъанавий Ислом архитектурасининг кельт мотивлари билан уйғунлашган кўринишида тайёрланади.

Хонақоҳда бир вақтнинг ўзида 320 нафар киши намоз ўқиши мумкин бўлади.

2016 йилда Перта мусулмонлари илгари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўш бинони харид қилганларидан сўнг уни лойиҳалаштириш ишлари бошланган эди.

Айни пайтда шаҳар масжиди мослаштирилган икки хонали квартирада рўйхатдан ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!