Шошилинч хабар: “Ўзгидромет” 9 та вилоятда сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

Шошилинч хабар: “Ўзгидромет” 9 та вилоятда сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирди

13-14 май кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъи жойларда кучли бўлиб, айрим жойларда момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин.

Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори-Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!