Шомуродовнинг мардлиги: Футболчи рақиб дарвозабонини қандай ҳайратга солди?

Шомуродовнинг мардлиги:  Футболчи рақиб дарвозабонини қандай ҳайратга солди?

Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовнинг мардлиги "Будё-Глимт" жамоасининг россиялик дарвозабони Никита Хайкинни ҳайратда қолдирди, деб ёзмоқда бугун Россиянинг бир неча спорт нашрлари.

"Мен Элдор Шомуродовга раҳмат айтмоқчиман. У ўйиндан сўнг ўзини жуда тўғри ва мард тутди. Бизнинг йигитлар “Рома”нинг бир неча футболчилари билан футболка алмашишни сўрамоқчи эди, лекин бундай мағлубиятдан сўнг бу оғир бўлишини билишарди. Шу сабабли мен Элдордан илтимос қилдим. У ажойиб йигит экан, бизга бир неча майка олиб чиқиб берди", - деди Хайкин.

Кеча Норвегиянинг "Будё-Глимт" жамоаси ва "Рома" ўртасида бўлиб ўтган Европа Лигасининг 3-тур гурух учрашувида Жозе Моуриньо жамоаси, кутилмаганда катта ҳисобда (6:1) ютқизиб қўйди. Норвегияда бўлиб ўтган ўйинни томоша қилиш учун Италия жамоапининг минглаб мухлислари ҳам келган эди.

Бундай вазиятда, табиийни, ўйиндан сўнг жамоанинг кайфияти тушган, ҳеч ким ортиқча сентиментларга тайёр эмасди. "Рома" футболчилари ҳатто ечиниш хонасидан чиқишни исташмади. Лекин Европанинг энг машҳур жамоалари билан илк бор тўп сўрган "Будё-Глимт" футболчилари "Рома" жамоаси билан футболка алмашишни истарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!