Шомуродовнинг Европада харидори кўпайиб кетмоқда

Шомуродовнинг Европада харидори кўпайиб кетмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби футболчисиов Элдор Шомуродовга даъвогарлар рўйхати бештага етди. Бу ҳақда “Матч ТВ” телеканали хабар берди.

Манбага кўра, 27 ёшли ҳужумчининг трансферига Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” ва Италия А сериясининг “Сассуоло” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этиш жоизки, Элдор Шомуродовнинг ўзи учун Италияда қолиш яхшироқ туюлмоқда. Сабаби янги чемпионат ва муҳитга мослашиш учун анча вақт талаб қилинади.

Аввалроқ, ўзбекистонлик ҳужумчига Италиянинг “Болонья”, “Торино” ва Англиянинг “Вулверхэмптон” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг ёзида “Рома” Элдор Шомуродов учун “Женоа”га 18 миллион евро тўлаган эди. Ўтган мавсумда 27 ёшли Шомуродов “Рома” таркибида Италия А сериясининг 28 ўйинида майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда, “Тransfermarkt” портали ўзбекистонлик футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!