Шомуродовни қандай кутиб олишди?

Шомуродовни қандай кутиб олишди?

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовни қўлга киритишни истаган клублар кўп эди. Аммо якунда А сериянинг камтар жамоаси "Специя" рақобатчиларни ортда қолдириб, ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзолади. Лигурия клуби бош менежери Эдуардо Масия Шомуродовнинг трансфери бўйича музокаралар қандай олиб борилганини айтиб берди.

"Аслида январь ойида таркибни кучайтириш осон эмас. Аммо баъзида истисно ҳолатлар ҳам рўй бериб туради. Шомуродов трансферини олиб қарайдиган бўлсак, Элдор биз учун яхши трансфер бўлди, бунинг учун эса анча ҳаракат қилдик. Футболчини қўлга киритишга бўлган иштиёқимиз жуда кучли бўлди.

Биринчи марта қўнғироқ қилганимда, буни ҳазил сифатида қабул қилишди. Чунки, унга даъвогар жамоалар кўп эди. Элдо билан музокаралар ўтказганимиздан кейин у бизга ўтишга қарор қилди. Ҳеч унинг ортидан итармади, мажбурламади.

Илк учрашувимиз муваффақиятли чиқмади. Лекин биз таслим бўлмадик ва охиригача бунга ишондик. Биз ўзимизга ўзимиз: "Нари борса бизга рад жавобини беришади", дегандим. Шундай ҳам бўлди ва бизга рад жавобини беришди. Аммо биз ҳаракатни давом эттирдик.

Ютуғимиз шундан иборатки, футболчи ва унинг агентлари лойиҳамиз жиддий эканини ва уни амалга оширишда улар муҳим фигура бўлиши мумкинлигини тушуниб етди.

Агар Элдор “Рома”да ўйин амалиётисиз қолиб кетди. У "Специя"га ўтгач, биз унга, у эса, бизга ёрдам бериши мумкин", - деди Эдуардо Масия.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!