Шомуродовга Туркиянинг гранд жамоаси қизиқиш билдирмоқда

Шомуродовга Туркиянинг гранд жамоаси қизиқиш билдирмоқда

Туркиянинг "Галатасарой" клуби ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида футболчи қидирмоқда. Жамоа янги бош мураббийи Ўкан Бурук ўз эътиборини ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродовга қаратди. Бу ҳақда Туркиянинг "Ҳурриет" нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, истанбулликлар "Рома" футболчисини ижарага олишга уриниб кўришади.

"Галатасарой" Туркия чемпионатининг ўтган мавсумида 13-поғонани эгаллаб, еврокубоклардан четда қолди.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" ўтган йилнинг ёзида Элдорни 18 миллион евро эвазига "Женоа"дан сотиб олганди. У якунланган мавсумда барча мусобақалар доирасида 40та ўйинда иштирок этиб, 5 гол ва 6 ассист муаллифига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!