Шомуродов катта эҳтимол билан январда "Рома"дан кетади

Шомуродов катта эҳтимол билан январда "Рома"дан кетади

«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов катта эҳтимол билан январь ойидаги трансфер ойнасида клубини ўзгартиради.

27 ёшли футболчи ёзда «Рома»ни тарк этиши мумкин эди, аммо кейин барча музокаралар муваффақиятсиз якунланди.

Италиялик таниқли инсайдер Николо Скиранинг фикрича, Шомуродов римлик мураббий Жозе Моуриньонинг режаларига киритилмаган, шунинг учун клуб январь ойида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини сотишга ҳаракат қилади.

Футболчига даъвогарлар қаторида «Торино», «Монца» ва «Сампдория» клублари бор.

Элдор Шомуродов жорий мавсумнинг биринчи ярмида саккизта учрашувда иштирок этиб, битта гол урди ва бугун Қозоғистон дарвозасини ишғол қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!