Шинжонда йирик нефт кони топилди

Шинжонда йирик нефт кони топилди

Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном вилояти Тарим ҳавзасида 1,7 миллиард тонна нефт захирасига эга йирик кон топилди, дея хабар бермоқда Хуанцю Шибао нашри.

Нашр маълумотларига кўра, Sinopec group Хитой нефт-кимё корпорацияси Шунбэй нефт-газ конида (Тарим ҳавзаси) қидирув ишларини олиб бориш чоғида 1,7 миллиард тонна нефт захирасига эга нефт конини аниқлаган.

Янги нефт кони дунёдаги энг чуқур тижорат нефт ва газ конларидан бири бўлиб, ўртача чуқурлиги 7 километрдан ошади.

Шинжондаги Тарим ҳавзасида 6000 дан 10000 метргача чуқурликда жойлашган нефт ва газ захиралари Хитойдаги умумий нефт ва табиий газ захираларининг мос равишда 80% ва 60% дан ортиғини ташкил қилади.

Нашрнинг ёзишича, Тарим ҳавзасидаги нефт ва газ захиралари Хитойнинг яқин 10 йилдаги эҳтиёжларини қондира олади. Янги нефт конининг топилган захиралари икки йил давомида нефтга бўлган ички эҳтиёжни таъминлаши мумкин. Чунки мамлакатда йилига 800 миллион тоннага яқин нефт ишлатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!