Шинжонда совуқдан 7 киши вафот этди

Шинжонда совуқдан 7 киши вафот этди

Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном ҳудудида (ШУАҲ) етти киши совуқдан вафот этди, деб хабар беради «Синьхуа» агентлиги.

«Алтай шаҳри халқ ҳукумати (ШУАҲ, Алтай округи) 28 ноябр куни кескин совуқ об-ҳаво туфайли етти нафар ишчи ҳалок бўлганини маълум қилди», - дейилади «Синьхуа» хабарида.

Ўтган дам олиш кунлари Шинжон шимолидаги Алтай туманида сўнгги ўн йилдаги энг паст ҳарорат қайд этилди, кучли қор ёғиб, бўрон бўлди.

Хабарда айтилишича, 26 ноябр, шанба куни кечқурун бўрон пайтида маҳаллий автомобил йўли участкаларидан бирида саккиз нафар ишчи бедарак йўқолган.

Одамларни қидиришга чиққан қутқарувчилар уларни 27 ноябр, якшанба куни эрталаб топиб олишди. Қидирув ноқулай об-ҳаво шароитида - кучли шамол, бўрон ва совуқда амалга оширилди.

Саккиз нафар ишчи шифохонага етказилган. Бироқ етти киши совуқдан вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!