Шимолий ва Жанубий Корея 2032 йилги Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун қўшма ариза беришга келишиб олди

Шимолий ва Жанубий Корея 2032 йилги Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун қўшма ариза беришга келишиб олди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 2032 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун қўшма ариза беришга келишиб олди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

2019 йилнинг февраль ойида икки мамлакат спорт вазирлари ва Олимпия қўмиталари раҳбарлари аризани топшириш учун Лозаннадаги Халқаро Олимпия қўмитаси бош қароргоҳига ташриф буюриши керак.

Жанубий Корея маданият, спорт ва туризм вазирлиги томонидан маълум қилинишича, бу ишни январь ойида амалга ошириш режалаштирилган эди, бироқ Шимол графикни дарҳол тасдиқлай олмаган, ХОҚ президенти Томас Бах эса икки мамлакат вакиллари Лозаннага 15 февралда ташриф буюришини сўраган.Токиода бўлиб ўтадиган ўйинлардан бошлаб икки мамлакат «Ягона Корея» байроғи остида мусобақаларда иштирок этади. Бу иш Пхёнчхан—2018 ва Афина—2004 ўйинларида амалга оширилган эди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!