Шимолий ва Болтиқбўйи давлатлари Киевни қўллаб-қувватлашга ва Москвага босим ўтказишга ваъда бермоқда

Шимолий ва Болтиқбўйи давлатлари Киевни қўллаб-қувватлашга ва Москвага босим ўтказишга ваъда бермоқда

Болтиқбўйи давлатлари, шунингдек, Шимолий Европа – Финляндия, Исландия, Норвегия ва Швеция Украинага иқтисодий, ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиришга ва Москвага нисбатан санкцияларни кучайтиришга ваъда берди.

Бу ҳақда душанба куни Киевга ташриф буюрган ва Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашган ушбу давлатлар ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнотида айтилади.

Вазирлар Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери Шимолий ва Болтиқбўйи мамлакатлари Украинага ўз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун Киевга сиёсий ва моддий ёрдам кўрсатганини яна бир бор таъкидладилар.

Вазирлар Россияга ёрдам беришда давом этаётган давлатларни қоралаб, уруш жиноятлари учун жавобгарликни Москва билан бўлишиш кераклигини таъкидладилар, шунингдек, Россияни турли баҳоналар билан қўлга олинган ёки ноқонуний равишда депортация қилинган Украина фуқароларини зудлик билан озод қилишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!