Шимолий Кореянинг Москвадаги элчиси Сеулни Шимолий Кореяда коронавирус тарқалишида айблади

Шимолий Кореянинг Москвадаги элчиси Сеулни Шимолий Кореяда коронавирус тарқалишида айблади

Шимолий Кореянинг Россиядаги элчиси Син Хонг Чхоль Шимолий Кореяда коронавирус тарқалишига Сеул масъул эканини айтди.

"Фактлар шуни тасдиқлайдики, Covid-19 нинг объэктлар орқали тарқалиши эътибордан четда қолиши мумкин бўлган фантастика эмас, балки илмий ва объэктив ҳақиқатдир ва айнан Жанубий Корея мамлакатимизда яширин омикрон штамми тарқалишининг асосий сабабидир", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Унинг аниқлик киритишича, КХДРда коронавирус инфекциясининг пайдо бўлишига Жанубий Кореядан КХДР ҳудудига улоқтирилган варақалар ва бошқа буюмлар, жумладан, ҳаво шарларидан фойдаланган ҳолда юқтирилган инфекция сабаб бўлган.

Дипломат халқаро ҳамжамиятни Жанубий Кореяни қоралашга ва уни айбдорларни жазолашга мажбур қилишга чақирди.

Аввалроқ Шимолий Корея Пхеньян мамлакатга COVID-19 ни олиб киришга уринаётганда Жанубий Корея расмийларини йўқ қилиши мумкинлигини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!