Шимолий Кореяда тарқалган “номаълум безгак” касаллигига қарши кураш учун ҳарбийлар жалб қилинди

Шимолий Кореяда тарқалган “номаълум безгак” касаллигига қарши кураш учун ҳарбийлар жалб қилинди

Шимолий Корея Республикасида “номаълум безгак” тарқалиши фонида мамлакат раҳбари Ким Чен Ин армиянинг ҳарбий тиббий хизматини дорихоналарни зарур дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлашга жалб қилишни буюрди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) хабар бермоқда.

“У халқ армиясининг ҳарбий тиббий хизматидан кучларни жалб қилиш орқали зудлик билан Пхеньян шаҳрини дори-дармон билан барқарор таъминлаш тўғрисида буйруқ чиқарди”, дейилади Корея меҳнаткашлар партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюросининг фавқулодда йиғилиши якунлари бўйича хабарида.

Ким Чен Иннинг таъкидлашича, “партия сиёсатининг амалга оширилишини қатъий кафолатлашга мажбур бўлган суд ва прокуратура соҳалари ҳуқуқий назоратни лозим даражада амалга ошира олмаган ҳамда дори воситаларининг бутун мамлакат бўйлаб муомаласи ва савдосидаги қатор салбий ҳолатларни бартараф этмаган.

У Марказий прокуратура бошлиғини ўз вазифасига бепарво муносабатда бўлгани ва масъулиятсизлигидан пушаймон бўлмагани учун танқид қилган.

Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Шимолия Кореяда “omicron” штаммининг кичик тури шунингдек, яширин “omicron” сифатида ҳам танилган BA.2 аниқланганди. Шу муносабат билан КХДР раҳбари мамлакатнинг барча шаҳар ва туманларида карантин жорий этиш бўйича кўрсатма берди.

Кеча, 15 май куни КХДР касаллик натижасида саккизта янги ўлим қайд этилганини маълум қилди. Мамлакатда жами 50 та ўлим қайд этилган ва 392,9 мингдан ортиқ одамда юқори тана ҳарорати аниқланган. халқаро мутахассислари бу иситмани коронавирус деб ҳисоблашмоқда. Ҳозирча Пхеньян расмий равишда COVID-19 нинг “omicron” вариантидан бир киши ўлганини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!