Шимолий Кореяда номаълум юқумли касаллик тарқалмоқда

Шимолий Кореяда номаълум юқумли касаллик тарқалмоқда

Шимолий Кореянинг Ҳаежу шаҳрида вабо ёки тиф касаллиги дея тахмин қилинаётган ичак йўллари билан боғлиқ эпидемия кенг тарқалмоқда. Бу узоқ давом этаётган озиқ-овқат танқислиги ва COVID-19 тўлқини билан курашаётган изоляция қилинган мамлакатни янада оғирлаштирди.

Давлат раҳбари Ким Чен Ин чоршанба куни ғарбий порт шаҳри Ҳаежуга ўткир ичак эпидемияси билан оғриган беморларга ёрдам бериш учун дори-дармонларни юборди, дея хабар беради KCNA давлат ахборот агентлиги. Касалланган ва вафот этганлар ҳақида рақамлар маълум қилинмаган.

Давлат қўшниси Жанубий Корея касаллик тарқалишига қарши курашда Шимол билан ҳамкорлик қилишга тайёр, бироқ Пхенян мулоқот бўйича ҳар қандай таклифларга, жумладан Сеулнинг COVID вакциналарини тақдим этиш бўйича олдинги таклифига ҳам жавоб қайтармаган.

Маълумотларга кўра, Пхенян ҳар куни COVID-19 билан касалланганларни иситма билан касалланганлар, деб эълон қилмоқда, бунга мамлакатда ковидни аниқловчи тест тўпламлари йўқлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Мутахассислар, шунингдек, ҳукумат назорати остидаги оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган рақамларда етарлича маълумот берилмаганидан шубҳаланишмоқда.

Шимолий Корея бугун иситма белгилари бўлган яна 26 минг киши ҳақида хабар берган, апрель ойининг охиридан бери бутун мамлакат бўйлаб иситма билан касалланганларнинг умумий сони 4,6 миллионга яқинлашди. Эпидемия билан боғлиқ қурбонлар сони 73 нафарни ташкил қилмоқда.

Шимол Корея мамлакатда иситмалаш тўлқини пасайганини маълум қилган, бироқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу ой бошида Пхеняннинг даъволарига шубҳа билан қаради ва вазият аксинча ёмонлашаётганига ишонишини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!