Шимолий Кореяда коронавирус йўқ! Ким Чен Ин бунинг сабабини тушунтирди 

Шимолий Кореяда коронавирус йўқ! Ким Чен Ин бунинг сабабини тушунтирди 

Шимолий Корея халқ ва Меҳнат партияси марказий қўмитасининг уюшган ҳаракатлари сабабли ўз ҳудудига коронавируснинг киришига йўл қўймади. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин айтиб ўтди. 

2 июнда Ким Чен Ин Меҳнат партияси марказий қўмитасининг йиғилишида иштирок этиб, унда мамлакатда охирги 6 ой ичидаги эпидемияга қарши олиб борилган ишни таҳлил қилган ва “жаҳон соғлиқни сақлаш тизимидаги инқирозга қарамай, Шимолий Корея ўз ҳудудига вируснинг киришига йўл қўймаганини айтган”.

Шимолий Корея расмий идоралари маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича бирорта ҳолат қайд этилмаган. Бу орада Жанубий Кореянинг JoongAng Ilbo нашри март ойида аноним манбага таяниб, Шимолий Кореяда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилганини маълум қилган. 

Февраль бошида Шимолий Корея коронавирус сабабли янги хорижлик дипломатларга мамлакатга кириш-чиқишни тақиқлаган. Пхеньян буни эпидемиянинг олдини олиш учун кўрган чораларидан бири деб тушунтирган. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!