Шимолий Корея ядровий қуролсизланиш энди АҚШ билан муҳокама қилинмаслигини билдирди

Шимолий Корея ядровий қуролсизланиш энди АҚШ билан муҳокама қилинмаслигини билдирди

Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш энди АҚШ билан музокаралар мавзуси эмас. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг БМТдаги элчиси Ким Сонг маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Унинг айтишича, Вашингтон интилаётган мулоқот ички сиёсий мақсадларга эришиш учун вақтни тежаш имконини берувчи хийла ва 2020 йилда ўтказиладиган АҚШ президентлигига сайловларга тааллуқли.

«Бизга АҚШ билан узоқ муддатли музокаралар керак эмас, ядровий қуролсизланиш эса энди музокаралар столида муҳокама қилинмайди», — дейди Ким Сонг.

Олдинроқ КХДР ташқи ишлар вазирлиги АҚШни «душманлик сиёсатини ўзгартириш ва Рождествога қандай совға олиш борасида бир қарорга келиш»га чақирганди.

Бунга жавобан АҚШ президенти Дональд Трамп бундай дўстона бўлмаган баёнотлардан таажжублангани ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин унинг сайловолди дастурига аралашмаслигига ишонишини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!