КХДР ҳарбийлари ўз навбатида мамлакатни Корея ярим оролининг жануби билан боғловчи йўлларнинг Кёнисон ва Тонхэ линиялари бўйлаб қисмларини портлатиб юборди. Бу ҳақда Ренхап агентлиги Жанубий Корея қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Биринчи йўл Кёнисон линияси Корея ярим оролининг ғарбида жойлашган бўлиб, Кэсон (КХДР) ва Пажу (Жанубий Корея) шаҳарларини боғлайди. Иккинчи чизиқ Тонхэ, Япония денгизи соҳилида жойлашган. Жанубий Корея ҳарбийлари жанговар тайёргарлиги оширилгани ҳақида хабар беришди.
Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси 14 октябрь куни Шимолий Корея ҳарбийлари чегарадаги йўлларни портлатишга ҳозирлик кўраётгани ҳақида хабар берган эди. Бундан бироз олдин КХДР Жанубий Корея билан автомобиль ва темир йўлларни ёпиб қўйгани ва чегарани “қалъага” айлантиришни режалаштираётганини эълон қилган эди.
13 октябрь куни Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чен Сеулга Жанубий Кореянинг яна бир дрони мамлакат ҳудудига қўнса, “даҳшатли фожиали оқибатларга олиб келиши” билан таҳдид қилди. Жанубий Корея дрон учирилганини рад этди ва Шимолий Кореяни “режим тугаши” билан таҳдид қилди. 15 октябрь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мудофаа масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, мамлакат суверенитетининг бузилишини муҳокама қилди.
Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олинган.
🔴 Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (1990 йилда туғилган аёл) жорий йилнинг 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 2015 йилда туғилган қизи Б.А. нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир «капкири»ни босиб, қизи Б.А. га тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Россия энергетика инфратузилмасини йўқ қилиш кампаниясини аста-секин тикламоқда. Бу ҳужумлар кучаяди, аммо, бундан ташқари, Украинанинг бевосита юқори раҳбарияти ҳам хавф остида бўлиши мумкин.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Россия, Хитой , Эрон ва Шимолий Корея ўртасидаги иттифоқни бузмоқчи . Бу ҳақда америкалик экспертлар маълум қилди, деб ёзади The Hill .
Бухоро вилояти ИИБнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Шофиркон тумани ички ишлар бўлимига келиб тушган мурожаат ўрганилганда, 16 ёшли ўспириннинг бир неча фуқароларни «чув» туширгани аниқланган.
Доналд Трамп ўзининг навбатдаги ваколат муддатини тинчликпарвар сифатида бошлашни истайди. Лекин у январь ойида лавозимга киришгунга қадар ҳали кўп нарса бўлиши мумкин.
Украина Эрон билан ҳаво қатнови тўғрисидаги келишувни бекор қилди, деб хабар берди жума куни мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг Олий Рададаги вакили Тарас Мелничук.
WSJ маълумотларига кўра, сўнгги бир неча ой давомида ушбу компаниялар раҳбарлари ва ҳукумат амалдорлари ўртасида келишув бўйича музокаралар олиб борилган.
Венгрия бош вазири жума куни европаликларга Доналд Трампнинг қайта сайланиши Россиянинг Украинадаги урушига оид ўйинни ўзгартиришини айтди ва Европа Иттифоқини «урушдан тинчликка ўтишга» чақирди.
Маълум қилинишича, Трампга суиқасд уюштириш режалари 2020 йилда Ироқда, ўша пайтда АҚШ президенти бўлган Трампнинг буйруғи билан ўлдирилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш билан боғлиқ.
Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг деярли 70 фоизи аёллар ва болалардир. Бу маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Женевада чоп этилган ҳисоботда келтирилган.